Роналду нечта боланинг отаси бўлиш ниятида?

Omonjon To`xtamirzayev
28 июл 2017, 12:25
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду умумий ҳисобда нечта фарзанд кўришни орзу қилишини айтди.

Португалиялик футболчи 7та фарзанд кўриш нияти борлигини тан олди. 

Ҳозирги кунда у 3 фарзанднинг отаси ҳисобланади. 7 ёшли Криштианудан ташқари эгизаклар Матео ва Ева ҳам бор. Эслатиб ўтамиз, эгизаклар ҳали бир ёшга ҳам тўлиб улгурмаган. 

«Ўғлим мен 7 фарзанднинг отаси бўлишимни хоҳлаяпти. Бу сеҳрли рақам ва мен унинг фикрига тўлиқ қўшиламан», — таъкидлади Роналду.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru