Роналду мухлислар туфайли "Реал"ни тарк этмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
6 фев 2017, 10:45
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду режаларига "Қироллик клуби"ни тарк этиш кирмайди.

Маълумотларга кўра, Португалия терма жамоаси футболчиси клуб раҳбариятига тўлиқ ишонади. Шу сабабли у баъзи мухлисларнинг хуштакбозлигига қарамай испан грандидаги фаолиятини давом эттирмоқчи. Клуб президенти Флорентино Перес "Реал Сосьедад"га қарши баҳсдан (3:0) сўнг, Роналду билан суҳбатлашиб, у жамоага ҳали фойда келтира олишига ишонтирди.

Сўнгги маротаба Роналду "Реал Сосьедад"га қарши баҳсда хуштакбозликка учраган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›