Роналду мавсум-2017/18 голлари сони бўйича пешқадамлик қиляпти
20 мар 2018 01:57
Янгиликлар


Роналду мавсум-2017/18 голлари сони бўйича пешқадамлик қиляпти
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Жирона” билан ўйиндаги покери (6:3) эвазига жорий мавсум барча турнирларда киритилган голлар сони бўйича пешқадамга айланиб олди.
Португалиялик юлдуз ҳисобида 37та гол бор. Бу голларини у 35та учрашувда киритишга муваффақ бўлган. Иккинчи ўриндан Муҳаммад Салаҳ 36та гол билан жой олган. Харри Кейн ва Лионель Месси ҳисобида 35тадан гол бор.
1. Криштиану Роналду (“Реал”) – 37 гол (35 ўйин)
2. Муҳаммад Салаҳ (“Ливерпуль” – 36 (41)
3. Харри Кейн (“Тоттенхэм”) – 35 (39)
4. Лионель Месси (“Барселона”) – 35 (43)
5. Чиро Иммобиле (“Лацио”) – 34 (38)
6. Эдинсон Кавани (“ПСЖ”) – 33 (40)
7. Роберт Левандовски (“Бавария”) – 32 (37)
8. Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”) – 30 (37)
9. Неймар (“ПСЖ”) – 28 (30)
10. Ромелу Лукаку (“Манчестер Юнайтед”) – 25 (44)
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар