UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  2 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  2 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  13 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0

Роналду: "Мадриддагилар "Реал"га қайтишимни исташмоқда" Янгиликлар

Роналду: "Мадриддагилар "Реал"га қайтишимни исташмоқда"

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг сўзларига кўра, "Реал"нинг кўплаб мухлислари уни Мадрид клубига қайтишини хоҳлашмоқда.

"Испанияликлар менга яхши муносабатда бўлишган. Буни унутмайман. Ҳаётим - очиқ китоб. Мадриддагилар мени яхши кўришади. "Реал" мухлислари клубга боримни берганимни билишади. Одамлар мени кўчада тўхтатиб, "Реал"га қайтишим кераклигини айтишяпти. Буни эшитиш ёқимли.

Мени кекса футболчига чиқариб қўйганлар ҳам бор. Аммо ҳаммани ҳайрон қолдирмоқчиман. Улар мени ҳеч қачон муаммоси бўлмайдиган ва пулдан сиқилмайдиган одам сифатида кўришади. Баъзиларнинг фикрича, пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Одамларнинг ўйлашича, пули борларда муаммо бўлмайди. Улар пенальтидан гол ура олмаслигимни ёки ёмон ўйнашимни кутишади. Бу ҳаёт ва мен унга тайёрман" - дейди Роналду.

Рейтинг: +79   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика