Роналду: "Мадриддагилар "Реал"га қайтишимни исташмоқда"
03 май 2019 16:10
Янгиликлар
Роналду: "Мадриддагилар "Реал"га қайтишимни исташмоқда"
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг сўзларига кўра, "Реал"нинг кўплаб мухлислари уни Мадрид клубига қайтишини хоҳлашмоқда.
"Испанияликлар менга яхши муносабатда бўлишган. Буни унутмайман. Ҳаётим - очиқ китоб. Мадриддагилар мени яхши кўришади. "Реал" мухлислари клубга боримни берганимни билишади. Одамлар мени кўчада тўхтатиб, "Реал"га қайтишим кераклигини айтишяпти. Буни эшитиш ёқимли.
Мени кекса футболчига чиқариб қўйганлар ҳам бор. Аммо ҳаммани ҳайрон қолдирмоқчиман. Улар мени ҳеч қачон муаммоси бўлмайдиган ва пулдан сиқилмайдиган одам сифатида кўришади. Баъзиларнинг фикрича, пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Одамларнинг ўйлашича, пули борларда муаммо бўлмайди. Улар пенальтидан гол ура олмаслигимни ёки ёмон ўйнашимни кутишади. Бу ҳаёт ва мен унга тайёрман" - дейди Роналду.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар