UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  7 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  0 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  6 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  6 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  10 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  7 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  11 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  3 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1

Роналду комадан қутқарган бола Янгиликлар

Роналду комадан қутқарган бола

Ўтган йилнинг ёзида польшалик 14 ёшли Давид Павлашик исмли болакай велосипеддан йиқилиб, оғир жароҳатланади ва кома ҳолатига тушиб қолади.
Боласини омон сақлаб қолиш мақсадида ота-онаси зудлик билан уни ихсослашган болалар шифохонасига олиб боришади. Шифокорлар йигитчани синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказгач, бола учун у севган муҳитни яратиб бериш лозимлигини маслаҳат беришади.

Давид эса Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда шахсан Криштиану Роналдунинг ашаддий мухлиси эди. Шу сабабли Павлашикка ўз кумири ҳақида доимий равишда маълумот етказиб турилишини таъминлаш кераклиги айтилди.

У комада ётган уч ой давомида унга “наушник” орқали Криштиану Роналду ҳақидаги ёқимли хабарлар эшиттириб борилди. Шунингдек португалиялик футбол юлдузи иштирокидаги барча ўйинлардан радио-трансляциялар тинглантирилди. Барча-барчаси.

Муолажа шу зайлда давом эттирилиб келингач, 2013 йилнинг 13 ноябрь куни Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи доирасидаги ўйинда Криштиану Роналду Швеция терма жамоаси дарвозасига гол киритган маҳалда, уч ойлик комадан кейин болакай ўзига келди.

Бу воқеадан хабар топган Польшанинг “Fact” газетаси тез орада бу ҳақида мақола чоп этди ва қалбларни титратувчи бу воқеадан жуда кўпчилик хабар топди. Шу қаторда Роналдунинг ўзи ҳам.

Давид Павлашик воқеаси Криштиануни жуда таъсирлантирди ва футбол юлдузи у билан учрашишга қарор қилди. Шу мақсадда у Давидни Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Боруссия”га қарши ўйинни томоша қилиш учун “Сантьягу Бернабеу"га таклиф этди.



Ўйиндан сўнг Роналду трибуна остида жойлашган хоналардан бирида польшалик ашаддий мухлиси билан учрашди. У билан бирга суратга тушди ва “Боруссия” билан ўйинда кийган  ўз футболкасини совға қилди. Бунга жавобан эса Давид унга қизил оқ рангли шарф ҳадя этди.

Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика