UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  1 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  2 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  3 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  3 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  11 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  16 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  131 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  6

Роналду: "Иккита гол ураман деб ўйламагандим. Ўйин бошида жуда асабий эдим" Янгиликлар

Роналду: "Иккита гол ураман деб ўйламагандим. Ўйин бошида жуда асабий эдим"

Криштиану Роналду "Ньюкасл"га (4:1) қарши ўйинда дебют қилди.

Иккита голни расмийлаштиришга эришган футболчи ўйиндан кейин "Олд Траффорд"нинг ўзида дебют ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Иккита гол ураман деб ўйламагандим. Битта гол - ҳа, буни кутгандим. МЮ мухлисларига ажойиб муҳит учун рахмат айтаман.
Энг муҳими - ғалаба қозониш. МЮ ўз жойида бўлиши лозим. Биз ғалаба қозонишимиз, ғолиблик руҳини шакллантиришимиз керак. Айнан шунга барчамиз ҳаракат қиляпмиз. Гол урганимдан мамнунман, буни яширмайман.
Аммо, энг муҳими барибир жамоамизнинг ғалабаси. Таассуротлар эса ақл бовар қилмас даражада. Бошланғич таркибда майдонга тушганимда бироз асабийлашдим. Бутун ўйин давомида мухлислар менинг исмимни куйлашларини кутмагандим. Бу билинмаган бўлиши мумкин, лекин бошида жуда асабий эдим. Ҳаммага маълумки, Англия футболи бошқа мамлакатларникидан кескин фарқ қилади. Мен бу ерга 18 ёшимда келганимда менга меҳр кўрсатишганди, шунинг учун ҳам мен қайтдим. Жамоада ҳар ким ўз ишини қилиши лозим. Бизда ёш ва фантастик жамоа, фантастик мураббий бор. Ўзимизга бўлган ишончни оширолсак бўлгани. АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун жамоа янада ривожланиши керак. Аммо, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Мен бу ерга жамоага ёрдам бериш учун келдим", -дейди Криштиану Роналду. 

Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика