Роналду: "Иккита гол ураман деб ўйламагандим. Ўйин бошида жуда асабий эдим"
12 сен 2021 02:29
Янгиликлар
Роналду: "Иккита гол ураман деб ўйламагандим. Ўйин бошида жуда асабий эдим"
Криштиану Роналду "Ньюкасл"га (4:1) қарши ўйинда дебют қилди.
Иккита голни расмийлаштиришга эришган футболчи ўйиндан кейин "Олд Траффорд"нинг ўзида дебют ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Иккита гол ураман деб ўйламагандим. Битта гол - ҳа, буни кутгандим. МЮ мухлисларига ажойиб муҳит учун рахмат айтаман.
Энг муҳими - ғалаба қозониш. МЮ ўз жойида бўлиши лозим. Биз ғалаба қозонишимиз, ғолиблик руҳини шакллантиришимиз керак. Айнан шунга барчамиз ҳаракат қиляпмиз. Гол урганимдан мамнунман, буни яширмайман.
Аммо, энг муҳими барибир жамоамизнинг ғалабаси. Таассуротлар эса ақл бовар қилмас даражада. Бошланғич таркибда майдонга тушганимда бироз асабийлашдим. Бутун ўйин давомида мухлислар менинг исмимни куйлашларини кутмагандим. Бу билинмаган бўлиши мумкин, лекин бошида жуда асабий эдим. Ҳаммага маълумки, Англия футболи бошқа мамлакатларникидан кескин фарқ қилади. Мен бу ерга 18 ёшимда келганимда менга меҳр кўрсатишганди, шунинг учун ҳам мен қайтдим. Жамоада ҳар ким ўз ишини қилиши лозим. Бизда ёш ва фантастик жамоа, фантастик мураббий бор. Ўзимизга бўлган ишончни оширолсак бўлгани. АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун жамоа янада ривожланиши керак. Аммо, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Мен бу ерга жамоага ёрдам бериш учун келдим", -дейди Криштиану Роналду.
Фикрлар