Роналду Феликс ҳақида: “У танқидларга тайёр бўлиши керак”

23 авг 2019, 07:31
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги шериги Жоау Феликс ҳақида гапирди.

“Мен унга қаттиқ ишонаман. У катта потенциалга эга қойилмақом ўйинчи. Аммо шунга қарамай у бир нечта жиҳатларини ривожлантириши лозим. Бу Жоауга ҳам Бернардуга ҳам тегишли. Ҳатто Бернарду бироз катта бўлса ҳам. Уларнинг иккаласи ҳам муваффақиятга эришишига менда шубҳа йўқ. Феликс қийинроқ бўлган лигага кўчиб ўтди. У энди умуман бошқа ўйинчилар билан бир жамоада ўйнайди. У танқидларга руҳан тайёр туриши керак”,—дейди Роналду.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football24