UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ПСЖ санкциялардан қўрқди  0 01:16"Бавария" "Реал"га ўтиши кутилаётган футболчига шартнома таклиф қилди  0 00:55Руд ван Нистелрой: "Келажакда МЮ бош мураббийи бўлишни истайман"  0 00:13Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Жерардни, "Ал Насср" Лямушини мағлуб қилди  1 23:51Италия термасининг қайдномаси эълон қилинди  3 23:13Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи бўлимдаги ўйини учун "Металлург"га тан бериш керак"  0 22:40Илёс Қурбонов: "Сурхон" ва "Насаф"га қарши фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз"  11 22:13Португалия термасининг қайдномаси эълон қилинди  2 21:47Пеп Гвардиола жаҳоннинг энг кучли термаларидан бирини бошқариши мумкин  2 21:21Саудия Арабистони. "Ар Риёд" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 20:57Хуммельс Бундеслигага қайтиши мумкин  0 20:36Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда  2 20:09Суперлига. Гол инобатга олинмаган ўйинда "Бунёдкор" ва "Металлург"нинг кучлари тенг келди  14 20:00"Барселона" ва "Реал" Аргентина терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  2 19:38"Реал" Мбаппега қанча пул тўлаши маълум  10

Роналду фаолиятидаги энг омадсиз йил. Асл муаммо "Ювентус", Сарри ва А Серияда! Янгиликлар

Роналду фаолиятидаги энг омадсиз йил. Асл муаммо "Ювентус", Сарри ва А Серияда!

Криштиану Роналду фаолиятидаги энг ёмон йили якунига етмоқда.

Муаммо ёши билан боғлиқ эмас. Асосий сабаб "Ювентус", Сарри ва А Серия... Ҳа, Криш сарриболга мослашмоқда ва эҳтимол, келаси йил бундан ҳам кўпроқ гол урар. Бироқ Сарри ноябрь ойидаги икки учрашувда ўйинни кучайтириш учун Кришни бошқа бир ўйинчи билан алмаштирди (ҳал қилувчи паллада гол уролмаганди). "Ювентус" устози кейинроқ португалияликнинг жароҳати борлигини баҳона қилди, аммо халқаро танаффус буни инкор этди. Шу сабабли биз аслида гап нимада эканига қизиқдик.

Криштианунинг жароҳати бормиди ёки йўқ, бу унчалик ҳам муҳим эмас. Шунча йил давомида уни бошқа футболчи билан алмаштиришмаган, ана шу нарса муҳим. Нима бўлган тақдирда ҳам, Роналду шахсий статистикасида керакли натижага эришиш имконини топади. Сарри эса уни алмаштириб, Роналду – супермен эмаслигига урғу берди. "Юве" Роналдусиз шунчаки ғалабага эришолмайди дейиш нотўғри (барча буни ўтган йили тушунган) — баъзи вазиятларда "Юве" усиз ҳам ғолибликка эришган.

Криш уни алмаштиришганидан хурсанд бўлмагани аниқ. Рақамлар Роналду учун жуда муҳим. Португалиялик узоқ йиллик меҳнати самараси ўлароқ, ҳеч ҳам қаримайдиган доимий ғолиб, у жароҳатланмайди, бир ўзи бутун жамоалардан кўпроқ гол уради. Криш футбол тарихида ном қолдираркан, ўзини шундай эслашларини истайди. Айнан шу сабаб баъзан у Бэйл ёки Дибала уриши мумкин бўлган жарима зарбаларини ҳам ўзи "жонли деворга" йўллаб қўйган. Унинг хизматлари ва жамоага тегаётган фойдаси туфайли — мураббийлар, жамоадошлари, хўжайинлар бу нарсани индамай қабул қилган. Барча бирдек Рон икки тенг кучли жамоа бўлса, ўзи ўйнаётганларни яққол устунроқ қила олишини тан оларди ва бу учун қурбонликдан қочишмасди.

Сарри — сўнгги ўн йилликда "бошқача" қарор қабул қилган илк мураббийдир ва у буни маълум сабаблар туфайли амалга оширди. 5-6 йил аввал Криш йилига 50та гол урарди. Бу билан кўплаб муаммоларга нуқта қўя оларди. Статистикаси бўйича фақатгина Месси у билан рақобатлашар, қолганлар эса — сезиларли даражада ортда қолиб кетганди. Криш 2019 йил Турин клуби сафида 25та гол урди — ярим йилини "Интер" билан жанжаллашиш билан ўтказган Икардидан 8тагина кўп... Бу ҳам етмагандек, "Ман Сити"нинг захира футболчиси бўлиб қолган Жезус билан деярли бир даражада экан.

Бу йил Роналду — энг яхши ўйинчи ва дунёнинг энг яхши тўпурари эмас. У ҳатто иккинчи ўнталикнинг ўрталаридан жой эгаллади. (Роналду терма жамоа сафидаги голлари билан юқорироқда экани тушунарли. Бироқ бу бироз нотўғри ёндашув бўлади. Сабаби, унинг рақобатчилари орасида термада ўйнамайдиган ёки бошқа даражадаги рақиблар билан ўйнаганлар бор. Қолаверса, ўйинлар сонига назар ташласак, фарқ сезиларли даражада катта экани яққол намоён бўлади. Бу Криштианунинг ҳам халқаро миқёсдаги ўйинларига тааллуқлидир — бир йили у Литва ва Люксембургга қарши 9та гол уради, бошқасида эса Испания, Уругвай ёки яна бошқа бир грандга қарши ўйнайди).

Бу эса Роналду фаолиятидаги энг ёмон йилни ўтказаётганидан далолат беради. Лекин буни янада аниқроқ қилиб исботлаш мумкин. Сўнгги беш-олти йил ичида Рон ўйиндан кераксиз нарсаларни изчиллик билан олиб ташлади. Финт, прессинг ва тўп назоратидаги узатмалар, юқорироқ сакраш рекордлари ҳамда голларга алмаштирди — шу билан бирга иложи борича индивидуал баҳолашни максимал даражада соддалаштирди. 

Роналдунинг тўп билан ўйнаши, ҳаракати ва жамоадаги ишини баҳолашнинг ҳожати йўқ. Биласизми, сўнгги бир неча йилдан буён Криштианунинг ўйинини рақамлар орқали таҳлил қиламиз. Жорий йил Рон клуб таркибида одатдагидан 1,5-2 баробар кам гол урди. Португалиялик бундан камроқ гол урганини эслай оласизми? 2006 йил! Ўшанда у 21 ёшда эди. Ван Нистелрой унга майда-чуйда ишларни буюрар, Роналду эса секин-аста ўз мавқеини кўтараётганди — шу йил Роналду ўша йилдаги Криштиануга анча яқин келди, мақом, ўйин услуби билан эмас, балки айнан рақамлар бўйича яқинлашди. Сўнгги 5-6 йил ичида "замбарак" айнан шу туфайли майдонга тушади.


Роналдунинг ўйини ёмонлашишига бир нечта сабаблар бор

Криш февралда 35 ёшни қаршилади, бироқ гап ёшда эмас. У кўп жароҳатланяпти ва нисбатан секин ўзига келмоқда. Бироқ бу ҳолат у билан бирданига ва айнан шу йили содир бўлгани йўқ. У "Реал"да ҳам ўйини пасаяётганини сезган, аммо жуда кўп гол урган. Агар у бироз сустлашган бўлса-да, бу нарса унинг термадаги кўрсаткичларига таъсир қилмаган.

Маурицио Сарри жамоага бош мураббий этиб тайинланиши Роналдуни жуда ноқулай вазиятга солиб қўйди. Ўшанда Роналду энди қисқа паслар билан ўзини қандай кўрсатиши таҳмин қилинарди ва бу борада ҳам Месси билан таққосланишларни кутарди — Сарри эса жамоани Криш атрофида қуришдан бош тортди. Маурицио ўз позициясини ноябрь ойидаги жанжаллардан аввалроқ кўрсата бошлаган (ёзда Игуаинни қайтариб, Манджукични қайдномадан чиқариб юборган). "Реал" ва Аллегри эса бунинг буткул тескарисини қилганди.

Сарри мавсум давомида 4-3-3 схемасидан ҳам воз кечди — Рон учун энг мос тактика. Бундан ташқари, кутилмаганда Криш туфайли Матюиди ҳам жамоанинг ажралмас бўлагига айланганди (у тўпсиз чап қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнади ва Роналду учун "қора ишни" бажарди). Лекин Матюиди Сарри футболи учун муҳим ўйинчи бўлиши мумкин эмас.

Шу тариқа Роналду ўзининг энг кучли жиҳатини юзага чиқарадиган тактикасиз қолди ва нисбатан кучсиз томонлари кўриниб қоладиган 4-3-1-2 тактикасига ўтди Роналду қанотдан марказга кириб келишди жуда фойдали, шунда марказий ҳимоячилар уни бевосита назорат қила олмайдилар, Бенземага ўхшаган шерик эса ҳимоячиларни ўзи билан олиб кетиши – бундай ҳолатларда Рон қирол. Марказда у якка ҳолда бўш жой яратиши ва зарба учун қулай фурсатни яратишига тўғри келади, ёнида эса доимо қўриқлаб юрувчи икки ҳимоячи бўларди. Шунинг учун Криш унчалик ҳам самарали эмас ва кўпинча чап қанотда ҳаракатланади. Бугунги кунда у Европада зарба бериш сони бўйича олди қаторларда бормоқда, бироқ кўпинча унинг зарбалари аниқ бўлмаяпти.

Бу нарса қисман бўлса-да А Серия услуби билан ҳам боғлиқ. Чиро Феррара ярим йил аввал Роналдуни огоҳлантирган эди: "Италияда ҳамма нарса Испаниядагидекмас. Гап ҳимоячиларда эмас, балки ўйин услубидадир. А Серияда тактика кўпроқ, ҳаттоки кичик-кичик жамоалар ҳам тактик томонлама яхши ташкиллаштирилган. Шунинг учун вазиятлар камроқ яратилмоқда. Криштианунинг муаммоси кўп, у энг кўпи 25-26тача гол урмоқда".

Роналду ўйини ёмонлашишига яна бир сабаб — "Ювентус". "Реал" динамик футбол намойиш этади ва рақиб жарима майдонига "қамалиб олишига" имкон қолдирмасди. Бундай ўйин услубида Криштиануга етадигани йўқ эди. Туринда эса ўзига хос ярим ҳимоя ташкил топган: Рабьо, Матюиди, Хедира, Бентанкур, Жан — уларнинг ҳаммаси ортиқча ҳаракат қилмайди ва у қадар тезкор ҳам эмаслар, тўп билан асосан бир жойда туриб ўйнайдилар, бошқача ўйин услубига мослашишлари жуда қийин. Эътибор берсангиз, Роннинг бу мавсумдаги деярли барча голлари асосан тезкорлик эвазига амалга оширилган.

Шу билан бирга, Роналду айнан Сарри билан космик даражага чиқиши мумкин. Саррибол вертикал назорат ва босим провокациясига асосланган; фаол ҳаракат ҳимоячиларни чалғитади ва рақиб мудофаа чизиғида бўшлиқларни келтириб чиқаради. "Юве"нинг статик ярим ҳимояси унга Кришга мослашганчалик мос эмас. Ва шу сабабли у буни фаол тарзда ўзгартирмоқда. Ярим ҳимоячиларнинг асосий қисми ёши катта, шунинг учун улар кескин ўзгариши билан ҳайратга солиши қийинроқ. Бироқ ушбу таркиб билан ҳам ўсишга сабаблар етарли. Бентанкур бир неча ой ичида захира ўйинчисидан муҳим футболчига айланди: янада аниқ, динамик ва ўз вазифаларини ҳал қила бошлади (Пьяничга ўйин қурилишида ёрдам бериб, тўп етказиб беряпти). У голли узатмалар бўйича клубда етакчи ҳисобланади. Агар Родриго шу йўсинда давом этса, орадан бир неча ой ўтиб Саррининг идеал ярим ҳимоячиси 2та бўлишига шубҳа йўқ (Пьянич доим шундай бўлган). Матюиди қисқа тўп оширишларда ўзини йўқотиб қўяди, аммо прессингда унга етадигани Турин клубида йўқ.

Сарри жамоа "қурилиши"ни якунлаганидан сўнг, Роналду динамик ҳужум тизимида бўлади: у ердаги ўйин ҳам унинг асосида қурилмайди, аммо бундай бўлиши шарт ҳам эмас. Сабаби ёш ўтган сари йўқотиладиган нарсалар Роналдудан умуман талаб қилинмайди — тезлик, куч, ҳар таймда минглаб зарба бериш. У фақатгина ўз ролини тушунса бўлди, Криш эса сўнгги ойда буни жуда яхши уддалади.

Айнан ҳозир Криштиану фаолиятидаги энг ёмон йилни ўтказмоқда. У ёшлигида тезкорлиги ҳамда ўзига хос техникаси туфайли миллионлаб мухлислар қалбидан жой эгаллаган, аммо у аввалгидек "порламаганига" анча бўлди. У энди тинимсиз голлар билан бизни хурсанд қилаётгани йўқ. Аммо бу — барчаси тамом дегани эмас! Месси олтинчи "Олтин тўп"ни қўлга киритди, Криштиану эса ҳали қариб қолганини тан олганича йўқ — шундай экан ҳикоянинг давоми борлигига ишонамиз. Роналду охирги 5 ўйинда 6та гол уришга эришди — шундай экан, келаси йил ўзини кўрсатишига сабаблар етарли.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика