Роналду 100-марта пенальтидан гол урди
28 янв 2018 20:43
Янгиликлар
Роналду 100-марта пенальтидан гол урди
Португалиялик футболчи ўн бир метрлик нуқтадан урган голлари сони 100 тага етди.
Испания чемпионати навбатдаги тур учрашувида Мадриднинг "Реал" клуби сафарда "Валенсия"га қарши баҳс олиб борди.
Ўйин "қаймоқранглилар"нинг 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду қаторасига иккинчи учрашувда дубль қайд этди. Эътиборлиси, "кўршапалаклар" дарвозасига урган голларининг ҳар иккисини футболчи пенальтидан киритди.
Таъкидлаш лозим, иккинчи гол Криштиану Роналдунинг профессионал фаолиятида пенальтидан урилган юбилей 100-гол бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
21:57
"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда! 0
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар