Роналду энди собиқ жамоадоши қўл остида тўп тепади: Сульшер ва Криштиану бу ҳақида нима дейди?
02 сен 2021 11:32
Янгиликлар
Роналду энди собиқ жамоадоши қўл остида тўп тепади: Сульшер ва Криштиану бу ҳақида нима дейди?
Роналду ва Сульшер 2003 йилдан 2007 йилгача МЮда бирга тўп тепишган. Аммо, жароҳатлар Олега кўп бор ҳалал берган. Шу сабаб улар майдонда биргаликда бор йўғи 32та ўйин ўтказишган. Кейин Оле фаолиятини якунлаган ва Сэр Алекс Фергюсон штабида ҳужумчилар мураббийи сифатида иш бошлаган. Ўша даврда норвегиялик мутахассис португалияликни шуғуллантирган.
Клуб расмий сайтига берган эксклюзив интервьюсида Криштиану Оле ҳақида жуда ҳам илиқ фикрларни айтган ва мураббий унга тўла ишониши мумкинлигини қўшимча қилган.
"Биз бироз суҳбатлашдик. Лекин, менда ҳали у билан тет-а-тет (юзма-юз) гаплашишга имкон бўлади. Ўшанда у нимани кутаётганини билиб оламан.
Ўзингиз биласиз, мен у билан "Манчестер Юнайтед"да 2 ёки 3 йил ўйнаганман. Шундай экан, у билан ажойиб муносабатдамиз. Лекин, энди мени ролим бошқачароқ: Мен ўйинчи, у эса мураббий.
Аммо бу энди аҳамиятга эга эмас. У билан муносабатларимиз ажойиб. Аввал ҳам айтганимдек, Манчестерга жамоага ёрдам бериш учун келганман, мураббий истаганича менга ишонч билдириши мумкин. Мен барчасига тайёрман".
Клубнинг расмий баёнотида Сульшер ўз навбатида Роналдуга майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ишонишини билдирди
"Криштиануни тасвирлаш учун сўз етишмайди. У нафақат ажойиб футболчи, балки ажойиб инсон ҳамдир. Узоқ йил давомида мана шундай кучли истак билан ва юқори даражада ўйнаш учун бошқача одам бўлиш керак.
У барчани ҳайрон қолдиришда давом этишига ишонаман, унинг тажрибаси таркибдаги ёш футболчилар учун жуда муҳим. Роналдунинг қайтиши жамоамизга эътиборни кучайтиради, унинг қайтганидан, барчаси бошланган жойга қайтганидан жуда хурсандман".
Фикрлар