Роналду: "Уйим деб аташни ўрганган мамлакатим билан бирга ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотиш учун қайғудаман"
09 сен 2022 18:44
Янгиликлар
Роналду: "Уйим деб аташни ўрганган мамлакатим билан бирга ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотиш учун қайғудаман"
Криштиану Роналду қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
"Фаолиятимнинг етти йилини Премьер-лигада ўтказдим ва ҳозир Англияда саккизинчи мавсумимни ўтказяпман. Бу йиллар давомида мен Буюк Британиянинг ўз қироличасига бўлган чексиз севгисини ҳис қилдим ва Ҳазрати Олийларининг Британия халқи учун қанчалик муҳимлигини ва доимо шундай бўлиб қолишини ҳис қилдим.
Мен унинг хотирасига ҳурмат бажо келтираман ва бу ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотиш учун уйим деб аташни ўрганган юртим билан бирга қайғудаман. Фикрларим ва ибодатларим Қироллик оиласи билан", – деб ёзди "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Премьер-лига Елизавета II вафоти сабабли 7-турнинг барча ўйинларини қолдирганди.
Кеча Буюк Британия қироличаси 96 ёшида вафот этди. У 1952 йил 6 февралда тахтга ўтирган эди.
Фикрлар