Роналду, Бруну ва Фред – MEN талқинида МЮнинг "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги энг ёмон футболчилари
17 окт 2022 12:41
Янгиликлар
Роналду, Бруну ва Фред – MEN талқинида МЮнинг "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги энг ёмон футболчилари
Улар мавжуд 10 баллдан 4 баҳога лойиқ кўрилишди.
Криштиану Роналду "Ньюкасл"га қарши ўйинда (0:0) "Манчестер Юнайтед"нинг энг ёмон футболчиларидан бирига айланди.
"Manchester Evening News" нашри ҳужумчининг ўйинига 4 баҳо қўйди. Бруну Фернандеш ва Фред ҳам худди шундай баҳога сазовор бўлди.
Давид де Хеа, Люк Шоу, Антони, Жейдон Санчо ва Маркус Рэшфордга 5 балл берилди.
Каземиро, Лисандро Мартинес ва Диогу Далотнинг ўйини 6 балл билан баҳоланди. "Манчестер Юнайтед"да энг юқори балл (7)ни Рафаэль Варан олди.
Мураббий Эрик тен Хагнинг ишига эса 5 балл қўйилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар