UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  98 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Роналду, Бензема, Мане... Саудия Арабистони ўзига юлдузларни жалб қилмоқда. Барча трансферлар бошқаруви шаҳзоданинг қўлида Янгиликлар

Роналду, Бензема, Мане... Саудия Арабистони ўзига юлдузларни жалб қилмоқда. Барча трансферлар бошқаруви шаҳзоданинг қўлида

Ярим йил аввал Европа трансфер бозорига ёриб кирган Саудия Арабистони ёзда ҳам дахшатли келишувларга эришишда давом этмоқда.

Жамолар максимум қайси чизиқларни кучайтириш кераклигини айта олишади, холос

Ярим йил аввал Европа трансфер бозорига ёриб кирган Саудия Арабистони ёзда ҳам дахшатли келишувларга эришишда давом этмоқда. Роналдудан сўнг ушбу ёзда жуда кўплаб юлдузлар айнан Саудияда ўйнашни афзал кўришмоқда.

Ёзда жамоага келиб қўшилган юлдузлар:



Европа футболи Саудия Арабистонинг трансфер бозорига бу  тарзда кириб келиши футбол манзарасини ўзгартириш юборади деган хавф билан яшашни бошлади. Қайсидир маънода бу фикрлар ҳақиқат, бироқ Саудия жамоалари барча юлдузларни йиғиб олишни мақсад қилмаган. Улар асосан ёши ўтган юлдуз футболчилар билан келишувга эришмоқдалар ва асосан Саудия Арабистонининг тўрт жамоаси («Ал Ҳилол», «Ал Иттиход», «Ал Аҳли», «Ал Насср») бундай катта шартномаларни қўлга киритмоқда. Нега айнан улар. Сабаби оддий. Улар Саудия Арабистони Суверен жамғармаси (PIF) томонидан молиялаштирилади. Режага кўра, ушбу жамоалар ҳар йили учтадан юлдуз футболчиларни жамоаларига қўшиб оладилар ва уларнинг ўрнига олинган футболчилар лиганинг бошқа клубларига ўтишади. 


Бу ўринда учта савол пайдо бўлади: нима учун, ким ва қандай танлайди, ким қайси клубга боради. Энди биз жавоб берамиз.

Саудия Арабистонига нима учун юлдузлар керак?

Саудия Арабистони  айни пайтда нефтга қарамликдан қутулишга ҳаракат қилмоқда. Қироллик спортга асосланган стратегияга эга: футбол ва бошқа спорт мусобақалари орқали Саудия Арабистони туризмни ривожлантириш ва ўз нуфузини оширишни режалаштирмоқда.

Роналдунинг келиши бу фақат бошланиши эди: қиролликнинг режалари кенг кўламли ва деярли чексиз маблағга эга. 30 ёшдан ошган юлдузларни жалб қилишда мантиқ бор: улар потенциал ёшларни лигага жалб қилиш имконини беради ва ва бу орқали бутун дунёдан томошабинлар Саудия чемпионатини томоша қилишни бошлайди.

Бу юлдузларни ким ва қандай танлайди?

Бу иш учун шахсан валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салман бошчилигидаги фонд бошчилик қилади. Шаҳзода ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган стратегияни амалга ошириш учун трансферлар учун ҳар қандай маблағ ишлатишга тайёр эканлигини маълум қилганди. Муваффақиятли трансферларни амалга ошириш учун тажрибали мутахассисларни жалб қилиш кераклигини яхши тушунган шаҳзода қишда “Ман Сити”нинг собиқ ижрочи директори Гарри Кукни лига бош директори этиб тайинлади. Мутахассис Саудияда атиги олти  ой ишлаган бўлсада, тўғри ва самарали тизим яратиб кетишга улгурди.

Тизимга кўра, клублар ўзлари истаган футболчини харид қила олмайди. Уларнинг ўрнига барча ишни фонд амалга оширади. Клублар максимум қайси чизиқларни кучайтириш кераклигини айтиш имконига эга бўлишади. Трансфер учун маблағни эса Спорт  вазирлиги ёки PIF (Шаҳзоданинг фонди) томонидан қоплаб берилади. Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, 2030 йилгача Саудия спорт вазирлиги трансферлар учун 19.5 миллиард доллар ажратади. PIF эса 2021 йилдан бери спорт учун 6,5 миллиард доллар сармоя киритишга улгурди.

Барча юлдузлар билан бўлган келишувларнинг ҳеч бирида клуб иштирок этмаган. Барча музокараларни PIF, Спорт вазирлиги ва Туризм вазирлиги вакилларидан иборат ҳукумат делегацияси олиб боради. Жараён давомида уларга Deloitte компаниясининг одамлари — асосан таҳлилчилар маслаҳат беришади. Ҳеч ким агентлар билан музокаралар олиб бормаяпти — делегация дарҳол клубга тўғридан-тўғри музокаралар олиб боради. Бу ҳолатда клуб вакиллари сўнгги босқичда боғланади, қолган нарса қоғозга имзо чекиш ва объективга табассум қилишдир.

Бу марказлашув орқали Саудия Арабистони яқин келажакда футболдан катта фойда олишни мақсад қилган. Ҳукумат клубларга танлаш эркинлигини бермайди, чунки бу ҳолатда улар тузиб чиққан стратегияга таъсир қилиши мумкин деб ўйлашади. 

Шундай экан, яқин йиллар ичида Мбаппе, Холланд, Винисиус Жуниор каби юлдузлар Саудия Арабистони чемпионатида ўйнашса, ҳайрон бўлманг....

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика