UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  3 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20

Роналдо Суперлига ҳақида: "Ёмон фикр эмас. Шунчаки, буни тўғри тушунтира олишмади" Янгиликлар

Роналдо Суперлига ҳақида: "Ёмон фикр эмас. Шунчаки, буни тўғри тушунтира олишмади"

Бразилияликнинг фикрича, Суперлига унчалик ҳам ёмон лойиҳа эмас.

"Реал Мадрид" клуби собиқ футболчиси Роналдо янги ташкил қилиниши режалаштирилган ва турли баҳсларга сабаб бўлган Суперлига ҳақида гапирди.

"Вальядолид" президенти сифатида Ла Лига ўз жозибаси ва кучини йўқотишини хоҳламаган бўлардим. Лекин, Суперлига ташкил қилинса ҳам, бундай бўлади деб ўйламайман.

Мен учун маҳаллий чемпионатлар футбол асосилигича қолади. Оддий инсонлар ҳар ҳафта охирида футболга боришади, йиллик обуналар сотиб олишади. Футбол инсонлар ҳаётининг бир қисмидир. 

Суперлига ёмон фикр эмас. Мухлислар "Реал" ва "Милан", ПСЖ ва "Ман Сити" каби клублар ўртасидаги ўйинларни кўришни исташади. Тўғри, қаршиликлар етарлича бўлди. Шунчаки, улар бу лойиҳа фалсафасини тўғри етказиб бера олишмади. Бизнинг соҳада диалог етишмайди. Икки томон учрашиб, ушбу масала ҳақида гаплашиб олишлари ва бир келишувга эришишлари лозим", -дейди Роналдо.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика