Роналдо Суперлига ҳақида: "Ёмон фикр эмас. Шунчаки, буни тўғри тушунтира олишмади"
23 сен 2021 23:27
Янгиликлар
Роналдо Суперлига ҳақида: "Ёмон фикр эмас. Шунчаки, буни тўғри тушунтира олишмади"
"Реал Мадрид" клуби собиқ футболчиси Роналдо янги ташкил қилиниши режалаштирилган ва турли баҳсларга сабаб бўлган Суперлига ҳақида гапирди.
"Вальядолид" президенти сифатида Ла Лига ўз жозибаси ва кучини йўқотишини хоҳламаган бўлардим. Лекин, Суперлига ташкил қилинса ҳам, бундай бўлади деб ўйламайман.
Мен учун маҳаллий чемпионатлар футбол асосилигича қолади. Оддий инсонлар ҳар ҳафта охирида футболга боришади, йиллик обуналар сотиб олишади. Футбол инсонлар ҳаётининг бир қисмидир.
Суперлига ёмон фикр эмас. Мухлислар "Реал" ва "Милан", ПСЖ ва "Ман Сити" каби клублар ўртасидаги ўйинларни кўришни исташади. Тўғри, қаршиликлар етарлича бўлди. Шунчаки, улар бу лойиҳа фалсафасини тўғри етказиб бера олишмади. Бизнинг соҳада диалог етишмайди. Икки томон учрашиб, ушбу масала ҳақида гаплашиб олишлари ва бир келишувга эришишлари лозим", -дейди Роналдо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар