Роналдиньонинг адвокати: "У аҳмоқ"
08 мар 2020 11:59
Янгиликлар
Роналдиньонинг адвокати: "У аҳмоқ"
Бразилиялик собиқ футболчи Роналдиньонинг адвокати Адольфо Марин мижози билан Парагвайда бўлиб ўтган воқеа ҳақида гапирди.
"Ҳукумат Роналдиньо тушунмаган қарорни қабул қилди. У сохта ҳужжатларни кўтариб юриб, жиноят қилганини тушунмади. Чунки у аҳмоқ", - деди Марин.
Роналдиньо ва унинг укаси қалбаки ҳужжатлар билан қўлга тушишганди. Бразилия ҳукумати эса уларни ватандан қочмоқда деб ҳисоблаб, бир муддат қамоқда ушлаб ўтирганди. Энди улар 6 ой давомида Парагвайда хибсда бўлишади.
Фикрлар