Роналдиньо: "Жезус энг яхши бўлиши мумкин"

Tolibjon Qosimov
13 фев 2017, 20:02
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо "Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезус манзилига илиқ фикрлар билдирди.
"Айни пайтда энг яхши ўйинчи - Месси. Мен Неймарда энг зўри бўлишга имкон борлигини айтганман, шунингдек, Жезусда ҳам потенциал юқори. Уни ўйинига қараганингизда, у ўзининг энг яхши сифатларини намойиш этишга тайёрлигини кўрасиз", - дейди Роналдиньо.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›