UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  0 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  6 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

Роналд Куман: “Илк соврин чўнтагимизда, кейингиси сари ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Роналд Куман: “Илк соврин чўнтагимизда, кейингиси сари ҳаракат қиламиз”

“Барселона” бош мураббийи Роналд Куман Испания кубогида ғолибликдан сўнг ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Финал беллашувида бундай ҳисоб ноодатий ҳисоблансада, биз ҳақли равишда ғолибликка эришдик. Гол киритилишини кўпроқ кутишимизга тўғри келган бўлсада, унгача ҳам кўплаб вазиятларни ярата олгандик. Биз ишонч билан ўйинни бошқараётгандик ва ҳисобни очганимиздан кейин беллашувни ғалаба сари етаклай олдик, йигитлар барча жабҳаларада беназир ҳаракат қилишди.

Айни пайтда фантастик ҳиссиётлар оғушидаман. Мавсумда ҳеч бўлмаса битта совринга эга чиқишга лойиқ эдик. Клуб бунга лойиқ. Алмашинувлар йилида бу жамоа учун жудаям муҳим соврин бўлди. Жамоам доим нимадир ютишига ишонганди. Бугун барча каталонияликлар учун бахтли кун. Ҳақли мукофот. Жорий мавсумда биз жамоада кўплаб ўзгаришларни амалга оширдик, шунга қарамай футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Жамоанинг айнан кубок ўйинларига бўлган муносабатини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Чунки ушбу турнирда кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келди. Биз совринга чанқоқ эдик. Энди бизда илк соврин бор, иккинчисини қўлга киритиш учун ҳаракатни давом эттирамиз. Мен ўзимни жудаям бахтли ҳис қилаяман.

Де Йонг ва Месси – ажойиб футболчилар. Лео бир неча йиллардан буён дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини исботлаб келмоқда. У бугун ҳам фойдали ўйини билан буни барчага намоён этди. Шунингдек Френки ҳам. Умуман барча футболчиларимни таъкидлаган бўлардим. Жамоам юксак савияда ўйин кўрсата олди.

Умид қиламанки, бу Мессининг “Барселона” сафида Испания кубогидаги сўнгги ўйини эмас. Биз у жамоада қолишини истаймиз”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика