UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  2 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 19:26"Норвич" футболчиси рақибга тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 19:00Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!  12 18:39"Шу кунга қадар босиб ўтган йўлимни эсласам, кўзимга ёш келади". Теҳроннинг "Истиқлол" клубига ўтаётган Жоэль Кожо сайтимизга интервью берди  4 18:13АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  1 17:50Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Сурхон" U-21'дан устун келди  3 17:31Breaking! "Арсенал" Рэшфорд учун қанча тўламоқчи бўлаётгани аниқ  4 17:10Ўзбекистон футзал федерацияси таклиф ва тавсияларни қабул қилмоқда  0 16:57АПЛда декабрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  3 16:37"Бунёдкор" йирик миқдордаги товон пули эвазига ОКМК футболчисини сотиб олди  11 16:22Ибрагимович Рэшфордни "Милан"га ўтишга кўндирди  0 15:55АПЛнинг икки топ-клуби Жуд Беллингемнинг укасига қизиқмоқда  0 15:30"Ростов" қишки йиғин учун таркибини "Кальмар ўйини" сериали услубида эълон қилди  8 15:03Расман: "Бунёдкор" грузиялик футболчилар трансферини эълон қилди  4

Роналд Куман: “Илк соврин чўнтагимизда, кейингиси сари ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Роналд Куман: “Илк соврин чўнтагимизда, кейингиси сари ҳаракат қиламиз”

“Барселона” бош мураббийи Роналд Куман Испания кубогида ғолибликдан сўнг ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Финал беллашувида бундай ҳисоб ноодатий ҳисоблансада, биз ҳақли равишда ғолибликка эришдик. Гол киритилишини кўпроқ кутишимизга тўғри келган бўлсада, унгача ҳам кўплаб вазиятларни ярата олгандик. Биз ишонч билан ўйинни бошқараётгандик ва ҳисобни очганимиздан кейин беллашувни ғалаба сари етаклай олдик, йигитлар барча жабҳаларада беназир ҳаракат қилишди.

Айни пайтда фантастик ҳиссиётлар оғушидаман. Мавсумда ҳеч бўлмаса битта совринга эга чиқишга лойиқ эдик. Клуб бунга лойиқ. Алмашинувлар йилида бу жамоа учун жудаям муҳим соврин бўлди. Жамоам доим нимадир ютишига ишонганди. Бугун барча каталонияликлар учун бахтли кун. Ҳақли мукофот. Жорий мавсумда биз жамоада кўплаб ўзгаришларни амалга оширдик, шунга қарамай футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Жамоанинг айнан кубок ўйинларига бўлган муносабатини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Чунки ушбу турнирда кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келди. Биз совринга чанқоқ эдик. Энди бизда илк соврин бор, иккинчисини қўлга киритиш учун ҳаракатни давом эттирамиз. Мен ўзимни жудаям бахтли ҳис қилаяман.

Де Йонг ва Месси – ажойиб футболчилар. Лео бир неча йиллардан буён дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини исботлаб келмоқда. У бугун ҳам фойдали ўйини билан буни барчага намоён этди. Шунингдек Френки ҳам. Умуман барча футболчиларимни таъкидлаган бўлардим. Жамоам юксак савияда ўйин кўрсата олди.

Умид қиламанки, бу Мессининг “Барселона” сафида Испания кубогидаги сўнгги ўйини эмас. Биз у жамоада қолишини истаймиз”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика