UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  4 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   1 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  10 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  7 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4

"Рома"нинг омади чопди-ми — 7 млн эвазига 5та янги ўйинчи?! Янгиликлар

"Рома"нинг омади чопди-ми — 7 млн эвазига 5та янги ўйинчи?!

"Рома" бу ёз трансферлар учун атиги 7 млн евро сарфлади, аммо нақд 5 нафар (!) футболчига эга бўлди.

Ажойиб ўйинчилар эркин агент сифатида ва ижарада ўйнаш учун Жозе Моуриньо ихтиёрига келди. Бугун жамоа А Серия тўртлигидан ўрин олиши учун ёрдамга тайёр турганлар ҳақида гаплашамиз.


Жоржиньо Вейналдум — ПСЖдан ижара

"Ливерпуль"даги топ ўйинларидан сўнг, голландияликнинг Лига 1даги мавсумини омадсиз деб тан олишди. Сўровномада 100 мингдан ортиқ одам шундай фикрда экани маълум бўлди, натижалар "Get French Football News" нашрида эълон қилинди. Энди Вейналдум Римда фаолиятини қайта жонлантиришга уриниб кўради. Ижара муддати тугагач, "Рома" уни 8 млнга сотиб олиши мумкин.



Аввалига ОАВда агар ярим ҳимоячи ўйинларнинг 50%ида майдонга тушса, клуб эса Чемпионлар Лигасига чиқа олса, мажбурий сотиб олиш опцияси кучга киради деган хабар тарқаган эди. Инсайдер Жанлука Ди Марцио аниқлади: "Рома" голландияликни сотиб олиши мажбур деган банд йўқ.


Пауло Дибала — "Юве"дан эркин агент

"Интер" Жеко ва Алексис Санчесдан "қутилишини" аргентиналик кутиши мумкин эди, бироқ кафолат йўқ эди. Шу сабабли, "Рома" сафига бориб қўшилди. Моуриньо билан телефон орқали бўлган суҳбат барча иккиланишларни йўққа чиқарди, La Repubblica португалияликнинг гапларини қидириб топди: "Римга нега келаётганингни билмаяпсанми? Ғалабалар учун, Италия Кубоги ва Европа Лигаси учун. Бошқалар ҳақида ҳеч нарса демайман, аммо жамоа сен билан кўп ишларга қодир бўлади".



Римда"Ювентус" собиқ юлдузига "шоҳона зиёфат" уюштирилди: мухлислар учун тақдимотга минг киши келди. Тун, катта майдон, файер, байроқлар — ажойиб атмосфера!



"Мен мураббийга берган савол қуйидагича эди: "Биз нимани ютмоқчимиз?" Мен ғалаба қозонишни яхши кўраман, у ҳам мени ёқтиради. Моуриньо ҳам, клуб раҳбарияти ҳам менга кафолат беришди. Директор, мураббий ва "Рома" президенти билан кўп гаплашдим. Жамоа қандай тузилиши борасидаги сўзларидан кейин ҳеч қандай шубҳам қолмади", — дейди Пауло.


Неманя Матич — "МЮ"дан эркин агент

Матич учун "Рома"дан яхшироқ вариант йўқ эди, Жозе Моуриньо — сербнинг мухлиси. Opta маълумотларига қараганда, Неманя унинг қўл остида Премьер-лиганинг 118 ўйинида иштирок этган — ҳеч бир мураббий Матичга бундай ишонч билдирмаган. Агар топ-5 чемпионатлари статистикасига мурожаат қиладиган бўлсак, ярим ҳимоячилардан фақатгина Фрэнк Лэмпард Жозе назоратида кўпроқ тўп тепган (140 ўйин).



Неманя бир йилга шартнома имзолади ва бош мураббий билан ўртасидаги муносабат ҳақида айтиб улгурди: "Жозе Моуриньо билан ишлаганман. Муносабатларимиз яхши, бу ерга келишимнинг сабабларидан бири айнан — у. Жозе билан ишлаш бир вақтнинг ўзида ҳам осон, ҳам қийин! У ғолиб. Мен мураббийларимдан айнан шуни хоҳлайман, чунки ғолиб бўлишни севаман".


Миле Свилар — "Бенфика"дан эркин агент

Энди бир мунча камтарроқ трансферлар ҳақида гаплашамиз. 2017 йили машҳур сербиялик дарвозабон Ратко Свиларнинг ўғли Икер Касильяснинг рекордини янгилади ва 18 ёш-у 52 кунлигида ЕЧЛ тарихидаги энг ёш дарвозабонга айланди. Шундан сўнг, Миленинг фаолиятида пасайиш кузатилди —  ўтган мавсум "Бенфика"нинг бирорта ўйинида асосий таркибида майдонга тушмади.



Албатта, Свилар дарҳол биринчи рақамга эга бўлмайди, аммо аста-секин тажрибали Руй Патрисиуга муносиб рақобатдош бўла олади. Миле эндигина 22 ёшда — посбон учун ҳали жуда ёш.


Зеки Челик — "Лилль"дан 7 млнга харид қилинди

Ҳозирча пул эвазига амалга ошган ягона трансфер. "Рома" ўнг қанот ҳимоя чизиғини туркиялик футболчи билан кучайтирди: у "Лилль"нинг асосий ўйинчиси эди. Челик римликлар билан 4 йиллик шартнома имзолади. Битим суммаси — 7 млн евро. Шунингдек, французлар кейинги трансфердан 15% улуш оладилар.



Янги мавсум "Рома"дан нималар кутиш керак?

Римликлар пул сарфлашни унутиб қўйишди, аммо Италиянинг барча топ жамоаларидан яхшироқ кучайишди. Вейналдум Мхитарян ва Веретунинг кучли жиҳатларини ўзида жамлайди ҳамда майдон марказида сифатли футболни таъминлайди. Дибала Моуриньонинг позицион ҳужумларининг камчиликларини ёпиб кетишга ҳаракат қилади, худди Аллегри жамоасида бўлгани каби. Челик ўнг қанотни кучайтиради. Спинаццола бу мавсум чинакамига қайтади — агар, қайта олмаса ҳам Залевски бор.

"Рома" ўтган ёзга қараганда анча кучли, ҳужум чизиғи ҳақида эса ортиқча гапирмаса ҳам бўлади. Аммо жамоа ҳамон асосий муаммоси — ҳимоя марказидаги камчилигини бартараф этмади. Шу сабабли, жамоага ҳали ҳам баланс етишмаётгандек, айнан шунинг учун клуб рейтингда ҳам юқорилаб кета олмаяпти.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика