UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  9 23:55Испания Суперкубоги. "Реал" — "Барселона" 0:0 (матнли трансляция)  3 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  0 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  74 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  33 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  5 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2 20:54Ўртоқлик ўйини. "Пахтакор" Озарбайжон жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Башар Ресандан гол  8 20:38Команни Лондонда кутишмоқда  0 20:17Англия кубоги. "Тамворт" — "Тоттенхэм" ўйини ғолиби қўшимча бўлимларда аниқланди  3 20:01Абдуқодир Ҳусанов АПЛдаги илк ўзбекистонлик футболчига айланади. У янги жамоаси сафига қачон бориб қўшилади ва "Манчестер Сити"даги қайси рақамни олади?  11 19:40Гарначо 50 млн евро эвазига бошқа клубга ўтиши мумкин  3

"Рома"нинг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгани ҳақида Янгиликлар

"Рома"нинг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгани ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг "камбэки" туфайли, "Порту" - "Рома" учрашуви ва римликларнинг омадсизлиги кўпчиликнинг эътиборидан бироз четда қолмоқда.

Италиянинг машҳур нашрларидан бири "Corriere dello Sport" биринчи саҳифада "ШАРМАНДА" деб ёзган бўлса, "Tuttosport" "Тортиб олинган ғалаба" ҳақида таъкиди, "Рома"нинг устидан кулишди", – деб ҳисобламоқда La Gazzetta dello Sport. 

Жюнейт Чақир – бутун бошли Италия душмани (ва "Лацио" мухлислари кумирига айланди). 

Эусебио Ди Франческо ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот-анжуманига келмади, Алессандро Флоренци фарёд чекканча қолган бўлса, барчанинг оғзида – Чақир. 

Президент Жеймс Палоттанинг жахли ёмон чиқан: "Ўтган йили биз Чемпионлар Лигасида ҳам "VAR"дан фойдаланиш таклифи билан чиққандик, сабаби ярим финалда ҳакамнинг хатоси режаларимизни барбод этганди. Бугун, видеотакрорлар бўла туриб, бизни яна тунаб кетишди. Шикни жарима майдончаси ичида қоидани бузиб тўхтатишганди, буни VAR ҳам кўрсатди, лекин ҳакам ҳеч нима қилишни истамади. Буларнинг барчаси жонимга тегди. Айтадиган бошқа гапим йўқ". 

Костас Манолас: "Биз ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди, қанча вазиятдан фойдалана олмадик. Аммо мен нима учун ҳакам такрорий лавҳани кўришни истамаганини тушунмадим. Шикни очиқчасига йиқитишди – буни ҳамма кўрди". 

 

Даниэле Де Росси: "Ўтган мавсум мусобақани тарк этганимизда, агар "VAR" бўлганида, финалда ўйнардик дедик. Ана "VAR" жорий этилди, лекин ҳеч нима ўзгармади. Видеотакрорлар келажакда катта фойда келтиради, бироқ бугун инсон фактори асосий омил бўлди". 

Ўйиндан аввал агар "Рома" омадсизликка учрайдиган бўлса, Ди Франческога чиқиш эшиклари кўрсатилиши ҳақида миш-мишлар тарқаганди. Лекин юзага келган вазиятни инобатга олган "Рома" раҳбарлари мураббийга яна бир имкон беришга қарор қилишди чоғи. Айтишларича, Эусебионинг яна бир имкони бўлади, аммо Роберто Донадони ва Кристиан Пануччи янги бош мураббийлик учун номзод сифатида ўрганилмоқда. 

Sky Sport Italia хабарига кўра эса, Ди Франческо "чаққонлик" қилиб раҳбарият қарорини кутиб ўтирмай, ўзи истеъфо сўраши ҳам мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика