"Рома" таркибни Мората билан кучайтирмоқчи
08 июн 2023 23:48
Янгиликлар
"Рома" таркибни Мората билан кучайтирмоқчи
Ёзги трансфер ойнасида "Рома" ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.
"Атлетико Мадрид" футболчиси Альваро Мората А Сериянинг номзодлар рўйхатидан жой олган.
Қайд этилишича, аввалроқ "Ювентус" сафида ўйнаган 30 ёшли ҳужумчи Италияга қайтишни истамоқда.
Transfermarkt портали экспертлари Моратани 25 миллион еврога баҳоламоқда. 2022/2023 йилги мавсумда испаниялик форвард 45 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 3 та самарали узатмани амалга оширди.
Шу билан бирга, Мауро Икарди ва Уилфрид Заха каби таниқли ҳужумчилар ҳам "Рома"нинг нишонида бўлиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар