"Рома" ПСЖ президентининг босими туфайли "Барселона"га қарши ўйиндан воз кечди
29 июн 2022 21:28
Янгиликлар
"Рома" ПСЖ президентининг босими туфайли "Барселона"га қарши ўйиндан воз кечди
Рим клуби "Барселона" билан ўйнамаслигини маълум қилди. Шунингдек, "Барса" товон пули талаб қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.
"Рома"нинг расмий баёнотига кўра, рад этиш мавсумолди ўйинлари тақвимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ.
Бироқ Corriere dello Sport хабарига кўра, ПСЖ президенти ва Европа клублари ассоциацияси (ЭCА) раҳбари Носир Ал Хелайфи клубга босим ўтказган.
Ал Хелайфи ва "Рома" хўжайини Дэн Фридкин ўртасидаги муносабатлар илиқ тус олган. Америкалик тадбиркор, шунингдек, ECA директорлар кенгаши ва ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланади. Фридкинни Гампер кубогидан воз кечишга кўндирган ҳам айнан ассоциация раҳбари саналади.
Ал Хелайфи "Рома"нинг "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этишига қарши чиқди, чунки каталонияликлар Суперлига асосчиларидан бири ва ҳали-ҳануз турнирдан воз кечмоқчи эмас. Суперлига лойиҳасига УEФА ва ЕCА қаршилик кўрсатмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар