"Рома" Лангле билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
23 авг 2021, 11:34
"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

26 ёшли франциялик футболчи учун "Рома" даъвогарлик қилмоқда. Римликлар бош мураббийи Жозе Моуринью трансфер ойнаси сўнггига қадар мудофаа чизиғини кучайтирмоқчи.

Лангле "Барселона"га 2018 йилнинг июлида "Севилья"дан 35,9 миллион евро ўтганди.

Лангленинг Каталония клуби билан тузган шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›