

А Серия 20-тури доирасидаги учрашувни "россонерилар"нинг қуйидаги футболчилари ўтказиб юборади. Бугун Стефано Пиоли 11 нафар шогирдининг хизматидан фойдалана олмайди: Симон Кьер, Пьетро Пеллегри, Алессандро Плиццари, Чиприан Тэтэрушану, Алессио Романьоли, Давиде Калабрия, Саму Качтильехо, Фикайо Томори, Франк Кессье, Исмаэль Беннасер, Фоде Балло-Туре.
"Милан"даги йўқотишлар асосан жароҳат ва коронавирус билан боғлиқ. Шунингдек, 3 нафар футболчи (Кессье, Балло-Туре ва Беннасер) Африка миллатлар кубогида қатнашиш учун терма жамоалари ихтиёрига жўнаб кетган.



