Родри "Реал" ҳақида: "Мардонавор мағлуб бўлишни ҳам билиш керак"
29 ноя 2024 01:23
Янгиликлар
Родри "Реал" ҳақида: "Мардонавор мағлуб бўлишни ҳам билиш керак"
"Манчестер Сити" футболчиси Родри "Реал" клубининг "Олтин тўп" топшириш маросимига бойкот эълон қилгани ҳақида гапирди.
"Шаҳарликлар" футболчиси "France Football" талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси бўлди ва "Олтин тўп" совринини қабул қилиб олди. Мадрид клуби вакиллари Винисиус Жуниорнинг совринни олмаслигини билиб, маросимга бойкот эълон қилишди.
"Бу қарорни ҳурмат қила олмайман. Спортда ва ҳаётда ғалаба қозониш муҳим аҳамият касб этади. Лекин баъзида мардонавор мағлуб бўлишни ҳам билиш керак. Бу менинг лаҳзаларим эди - бошқаларники қандай бўлганини билмайман.
Улар маросимда бўлишни исташмади. Мен эса мен учун қарсак чалган барчанинг ёнида бўлишни хоҳладим. Бу фантастик онлар эди", - деди Родри.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар