UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  2 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  2 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  9 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  33

Роберто Лосада: "Футболчиларимдан ҳафа эмасман, улар бугун жуда яхши ўйин намойиш этишди" Янгиликлар

Роберто Лосада: "Футболчиларимдан ҳафа эмасман, улар бугун жуда яхши ўйин намойиш этишди"

ОФК кубоги доирасидаги "Сўғдиёна"-"Истерн" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Гонгконг клуби бош мураббийи Роберто Лосада иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув кутилганидек оғир ўтди. Жисмоний жиҳатдан мезбонлар кучли ўйин намойиш этди. Қарши ҳужумларда гол ўтказмасликка ҳаракат қилдик. Умумий жиҳатдан айтадиган бўлсам, яхши ўйин бўлди.

- Учрашув давомида жамоангиз асосан қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 0:0 вақтида нега услубни ўзгартирмадингиз? Ёки услубни ўзгартиришга "Сўғдиёна"нинг ўйини йўл қўймадими?

- Бизни асосий режамиз 90 дақиқа давомида яхши ўйин кўрсатиш эди. Учрашувнинг иккинчи қисмида захира футболчиларини майдонга ташлаб ўйинимизни кучайтиришни мақсад қилгандик. Иккинчи бўлимда юзага келган вазиятдан фойдалана олмадик. Ўйин сўнгида мезбонлар томонидан ташкил этилган ажойиб ҳужум голга айланди.

Футболчиларимнинг ҳеч биридан ҳафа эмасман. Улар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Бугун "Сўғдиёна" вакиллари томонидан кучли ҳужумлар ташкил этилди. Бундан ташқари, дарвозабонни ҳам эътироф этиш жоиз, керакли вазиятларда яхши сейвларни амалга оширди.

- Жамоангиз рақибни яхши ўрганибди, бу ўйин давомида кўринди. "Сўғдиёна"ни чемпионлик йўлидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- "Сўғдиёна" жуда кучли жамоа. Бу клубнинг алоҳида академияси ва базаси мавжудлиги молиявий жиҳатдан барқарор эканини кўрсатади. Бу жамоадан келажакда яхши ўйинларни кутаяпман. Бугунги мағлубият биз учун жуда оғир бўлди.

Бу босқичга етиб келиш осон бўлгани йўқ. Босиб ўтган йўлимизда бир қатор кучли рақибларни ортда қолдириб бу ергача етиб келдик. Гонгконгда пандемия муҳити ҳукмрон бўлди, шу боис машғулотларни ўз майдонимизда ўтказа олмадик. Шунга қарамасдан турнир давомида яхши натижа кўрсата олдик деб ўйлайман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика