UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  6 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  7 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Роберт Варела: "Қирғизистонга қарши финалга тенг ўйин бўлади" Янгиликлар

Роберт Варела: "Қирғизистонга қарши финалга тенг ўйин бўлади"

Футзал бўйича Осиё чемпионати доирасидаги Ироқ - Австралия ўртасидаги ўйиндан сўнг Роберт Варела матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.
“Биз кутган воқеалар юз берди. Ироқни ўрганиб чиқдик. Рақиб биз кутгачалик қаршилик кўрсатди. Аммо менинг шогирдларим ҳам яхши ўйнашди. Қирғизистон Японияни 6:2 ҳисобида мағлуб этганини эшитдим. Демак эртага Қирғизистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди”, - дейди Варела.

- Кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларингиз сизни қанчалик ҳайрон қолдира олишди?
- Бугун жуда яхши ўйнадик. Ёки бугун ёки ҳеч қачон деган шиор билан майдонга тушдик. Жамоам учун катта хурсандман.

- Япония терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани мураббий сифатида сизни ҳайрон қолдирдими?
- Мигел Родригони жуда яхши биламан. У билан танишмиз. Майдонда рақиб бўлсак ҳам ҳаётда яқин дўстмиз. Албатта унинг учун хафаман. Ундан кўп нарса ўрганганман. Барчанинг олдида Родригога раҳмат айтаман.  Аммо таблодаги ҳисоб Қирғизистон кучли ўйнаганини кўрсатиб турибди.

- Эртанги ўйиндан олдин Австралия фаворитми?
- Биз Ироқни 5:3 ҳисобида мағлуб этдик, Қирғизистон эса Японияни 6:2 ҳисобида таслим қилди. Бунинг ўзи ҳам мусобақада рейтинг ёки фаворитлар роль ўйнамаётганини англатади. Эртага финалга тенг ўйин бўлади. Финалда фаворит бўлмайди. Учрашув 0:0 ҳисоби билан бошланади, ким эртага яхшироқ ўйнасагина ўша жамоа ютади. Рейтинг тарихда қолади, эртага эса янги тарих яратилади.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика