Робби Фаулер Австралия клубини бошқаради

Xayrulla Xoliqov
23 апр 2019, 21:20
Инглиз футболи тарихидаги моҳир ҳужумчилардан бири Робби Фаулер Австралияда иш бошлади.

У Австралия А лигаси вакили "Брисбен Роар" бош мураббийи этиб тайинланди. Ушбу янгиликни клуб матбуот хизмати ҳам тасдиқлади ва Фаулер билан икки йиллик шартнома тузилганини маълум қилди. 

Шуни айтиш лозим, 44 ёшли мураббий футболчилик даврида Англия Кубоги, УЕФА Кубоги ҳамда УЕФА Суперкубоги каби мусобақаларда ғолиб чиққан. Робби Фаулер бунгача "Ливерпуль" футбол академиясида ишлаб келаётганди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›