“Ливерпуль” собиқ форварди: “Роналдунинг ҳеч қандай айби йўқ”

Eldor Akmurzayev
18 июл 2022
Англия ТЖ собиқ аъзоси Робби Фаулер Криштиану Роналдунинг МЮдаги фаолиятига тўхталди.

“Роналдунинг ашаддий мухлисиман.

Бироқ, ҳозир у “Манчестер Юнайтед” каби аланга ичида қолган ва буни адолатсизлик деб ҳисоблайман. Роналду “Олд Траффорд”га қайтганида, АПЛда 2-ўринни эгаллаган жамоадан яхши мавсум ўтказишини ўйлаганди. Бунга жавобан эса Криштиану голлар урарди.

У буни уддалади, 24 та голи билан тўпурар бўлди ва келишувни амалга оширди. МЮнинг муваффақиятсизликка учрашида у айбдор эмас, гарча баъзилар бундай ҳисобламаётган бўлса ҳам.

Бизга у прессинг қилмаслиги, орқага қайтмаслиги ва қийинчиликлар туғдириши ҳақида айтишган. Уни танқид қилишди. Бироқ, бу Роналдунинг услуби эмас, 37 ёшида бундай ўйнаши ҳам мумкин эмас.

У ўзига топширилган вазифани уддалади – гол урди. Атрофдаги муҳит уни тушкунликка туширди ва Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлаётган бўлса, уни танқид қилмасдим.

Уни Европа лигасида қатнашиш иштиёқ йўқлигида ҳам айблаб бўлмайди. У бу мусобақага тўғри келмайди”, дейди Фаулер.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mirror