UZ

Сўнгги янгиликлар

09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  0 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  2 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  3 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  2 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  23 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  21 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  113 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13

Риза Айвазов: "Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади" Янгиликлар

Риза Айвазов: "Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади"

Про-Лига "А" гуруҳида жорий мавсумни 3-ўрин билан якунлаган Фарғонанинг "Истиқлол" клуби футболчиси Риза Айвазов билан мавсум якунлари юзасидан суҳбатда бўлдик.

- Риза Айвазовга бу йилги мавсум қай даражада маъқул келди?
- Умуман олганда бу мавсум ёмон ўтмади. Бу мавсум давомида юқори иштиёқ билан ўйнадик. Жудаям қизиқ, кескин курашларга бой, қизғин мавсум бўлди. Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади. Ўтиш ўйинида Суперлига иштирокчиси АГМКга кичик 0:1 ҳисобида аламли мағлубиятга учрадик. Футболда омаднинг ўрни жуда муҳим.

- Риза Айвазовнинг "Истиқлол" клуби билан янги мавсум учун ҳам шартномаси борми? Умуман режаларингиз қандай?

- Шу йил охирида "Истиқлол" клуби билан шартномам якунига етади. "Истиқлол" аҳил жамоа, бу жамоа менга бегона эмас. Тўғриси, айни дамда келажагим ҳақида ҳеч нарса дея олмайман.

- Риза Айвазовнинг мухлисларга тилаклари...

- Жамоамиз мухлисларига катта раҳмат айтаман, улар бизни ҳар доим ва ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаб келишган. "Истиқлол" жамоаси ҳар доим мухлислар учун ўйнайди.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика