UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Риёд Маҳрез: “Бошида “Лестер”га келганимдан афсуслангандим” Янгиликлар

Риёд Маҳрез: “Бошида “Лестер”га келганимдан афсуслангандим”

“Лестер”нинг эртакона мавсумида ғалабаларга катта ҳисса қўшган ва Премьер-лигада энг яхши футболчи деб топилган Риёд Маҳрез ажойиб мавсум ҳақида берилган саволларга жавоб қайтарди.


 “Экип” нашрига берган интервьюсида Маҳрез кўча футболи ўйнаган пайтлари, Клаудио Раньери ва бошқа масалалар хусусида тўхталиб ўтди.


Бутун Европа “Лестер”га ишқибозлик қилаётганини биласизми?

– Ҳа, лекин ҳеч нарсага эътибор қаратмай, ўз ишимизни бажаряпмиз. Бизда энг яхши футболчилар жамланмаган, бюджетимиз ҳам ўртача, аммо жамоа жуда уюшқоқ. Баъзида омад кулиб боқди. Бошда шундай хаёл бор эди: бу йил ёки ҳеч қачон! Январгача чемпионлик ҳақида ўйламагандик ҳам. Бундан кейин ҳам жуда ўйланиб юрмадик.

Жейми Варди, Н’Голо Канте ва сиз футбол академияларини битирмагансиз.

– Бу бизнинг профессионал бўлишимизга халал бермаган. Ҳаммаси ўз-ўзидан рўй берди, ажойиб воқеа! Баъзан Н’Голо билан бу мавзуда ҳазиллашамиз. Тўғриси, қай тариқа футболчи бўлишнинг фарқи йўқ. Ҳаммамиз ўйиндан бирдек завқ оламиз.

Мен туғилган ва вояга етган Париж яқинидаги шаҳарчада футбол билан шуғулланганман. Менга тез-тез жим бўлишим кераклиги ҳақида айтишарди, чунки жуда кўп ҳазиллашардим. Шундай йигитман. Варди билан ўйинлар давомида ҳам ҳазиллашиб турамиз. Шу билан бирга жангчиман. Ҳамиша ютишни хоҳлайман.

– Варди Ибрагимович, Агуэро ва Роналдудан фарқли равишда ҳар доим жилмаяди.

– У билан жамоадаги асосий ҳазилкашлармиз. Бунинг учун Клаудио Раньери бизга танбеҳ бермайди. Фақат бир сафар Ньюкаслдаги ўйин танаффусида бақириб берди. Лекин у ҳазилларга қарши эмас, машғулотларда тез-тез шундай қилади. Фақат ўйин кунлари у жуда жиддийга айланади. Мен эса уни кулдиришга уринаман, турли ҳазиллар қиламан. Бироқ мураббий жилмайган ҳолатда ҳам футбол ҳақида ўйлайди. Ўйинга тайёрланишим кераклигини айтиб жавоб беради. Унинг энг машҳур гапи - “Сизлар тулкисизлар, буни унутманг”. Бу клуб рамзи.

Сизни “Лестер”нинг Рибериси деб айтиш мумкинми?

– Йўқ, мен у каби кофега туз солиб қўймайман. Гаплар орқали ҳазиллашаман. Рақиблар билан суҳбатлашмайман. Ўзимдан чиқиб кетганда бўлиши мумкин, лекин жуда кам.

Кўча футболининг вакили эканингизни билдириб турасизми?

– Ҳа. Кўча футболида алдаш ва алдаш керак. Профессионалга айлангандан кейин бирор янги нарса олмадим, чунки ҳамма нарсани бажарардим. Лекин тактика борасида кўплаб қийинчиликлар бўлганди, чунки кўча футболида офсайд бўлмайди. Тўпга ёмон очилардим, алдаш учун тўпни оёғимга аниқ оширишларини сўрардим.

– Ҳимоя ҳам сиз учун эмасми?

– Шундай, лекин буни қилиш даркор. “Лестер”да бутун жамоа тўп учун курашади. Буни кўрганингда бор кучингни беришни бошлайсан. Айнан шу нарса жамоа дейилади.

Англияда профессионал футболчилар сизни энг яхши ўйинчи деб танлашди. Ҳайратландингизми?

– Қувондим. Албатта, умид қилгандим, бироқ мен кимман? Жон Терри менга овоз берганини биламан, у кўп нарсаларга эришган. Ўтган йили “Челси”га қарши ўйнаганимда у мени деярли ўлдириб қўйганди. Уни алдай олмасдим, барча уринишларимни тўсиб қўйганди. Бу йил уларга қарши учрашувларда гол урдим ва паслар бердим.

– 2013 йил иккинчи дивизионда ўйнаётган “Лестер”нинг таклифини қандай қабул қилгансиз?

– Улардан вакил келганди. Унга эса ҳеч қачон бормаслигимни айтгандим. Менга бу хатодек ва “Лестер” регби жамоасидек кўринганди. Тўғриси! Бир ҳафтадан кейин агентлар мен билан боғланиб, менга клуб жуда қизиқаётгани ва хизматимга муҳтожлигини айтишди. Интернетдан уларнинг стадионини кўришим зарурлигини маслаҳат беришди. Интернетни титкиладим. Кейин онам билан маслаҳатлашдим. У эса “Лестер” ҳақида умуман эшитмагани, ўзим ўйлаб кўришим кераклигини айтди. Бу 7 ёки 8 январда рўй берганди. Икки кундан кейин “Гавр” “Мец” билан ўйнаши зарур эди. Машғулот базаси, стадионга бордим. Жамоа иккинчи дивизионда етакчилардан эди. Шунда “Гавр” билан 10-ўринда юргандан “Лестер” билан юқорида бўлиш тўғрисида ўйладим.

Ҳеч қачон афсусланмаганмисиз?

– Афсусланганман! Бошида нега бу ерга келдим деб ўйлайверардим.

– Жазоир терма жамоасига Англиядаги муваффақиятларингиздан кейин жалб этилдингиз.

– “Лестер”гача мен ҳақимда ҳеч ким ўйламаганди. Лекин “Гавр”даёқ яхши ўйнардим. Англияда анча ўсганимни айтишим жоиз. Раньери бизга тактик тарафдан дарс берди. Чизиқларни ушлашим, ортга қайтишимни гапиради. Кўрсаткичларингга қарайди ва ёмон югурсанг, ўйнамаётганингни гапиради. Бир ўйинда 11 километр масофа босишга тўғри келади.

“Лестер” иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнайдими?

– “Барса” эмасмиз ва қарши ҳужумларда ўйнаймиз. Лекин рақиб буни билади ва тайёрланади. Уйда ўйнаш анча қийин. Бутун Европа бизга мухлислик қилаётган экан, қаерга қочасан?


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика