Ривалдо: "Мени МЮга ўтказмоқчи бўлишганди"
26 май 2019 12:12
Янгиликлар
Ривалдо: "Мени МЮга ўтказмоқчи бўлишганди"
"Барселона"нинг собиқ футболчиси Ривалдо ярим ҳимоячи Иван Ракитичнинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши борасидаги саволга жавоб берди.
"Иван "Манчестер Юнайтед"га ўтиши борасида кўплаб миш-мишлар юрибди. МЮ - жуда катта тарихга, буюк анъаналарга эга клуб бўлса ҳам Ракитич у ерга ўтмаса керак. Унинг "Барселона"да ўйнашга кучи етади. Чунки у ажойиб футболчи.
МЮда ҳозир қийин ҳолат бўлса ҳам исталган футболчи у ерда ўйнашни исташи турган гап. "Олд Траффорд"дек стадион барча футболчини ўзига тортади.
"Барселона"да ўйнаб юрган вақтларимда агентларим мени "Манчестер Юнайтед"га трансфер қилмоқчи бўлишганди. Бироқ мен ўз жамоамдаги ҳолатимдан мамнун эдим ва ҳеч қаерга кетишни истамадим. МЮга ҳурматим чексиз, бироқ кетишни истамагандим. Аммо ўша пайтларда "Юнайтед" менга аниқ таклиф билан чиқмаганди ҳам", - деди Ривалдо
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар