

“Ушбу натижа билан Робертони табриклашим керак. У жуда ақлли ва ўзига хос ўйинчи. Фирмино рақиб жарима майдончаси яқинида жуда яхши ҳаракат қилади. Унинг гол сезиш қобилияти бор. Мен ҳам вақтида “Манчестер Юнайтед”га ўтганимда ушбу натижани қайд эта олган бўлардим деб ўйлайман. “Барселона” сафида кўплаб голлар урганман. Нима мен Англияда ҳам кўп гол ура олмасмидим?”,—дейди Ривалдо.



