Рио Фердинанд Европанинг айни дамдаги энг кучли жамоасини айтди
28 ноя 2024 23:19
Янгиликлар
Рио Фердинанд Европанинг айни дамдаги энг кучли жамоасини айтди
Собиқ футболчи Рио Фердинанд "Ливерпуль"нинг "Реал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапирди.
Ушбу учрашувда Мерсисайд клуби мадридликларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
"Улар Европадаги барча клубларга чақирув ташлагандек бўлишди. Айни дамда "Ливерпуль" Европанинг энг кучли жамоасидек кўринмоқда.
Улар жамоа сифатида ғалабаларга ташнадек кўринишяпти. Шу сабабли "Ливерпуль" нафақат натижаларга эришмоқда, балки, ғалабага ўчдек кўринишяпти.
"Ливерпуль" ўзини бошқара олади, жамоа таркибида Салоҳ каби футболчилар борки, қотил каби ҳаракат қилишади. Уларнинг барча футболчилари яхши ўйин кўрсатишмоқда деб ҳисоблайман", - деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар