Рио Фердинанд дунёнинг энг яхши ҳужумчиси кимлигини айтди
14 фев 2018 21:28
Янгиликлар
Рио Фердинанд дунёнинг энг яхши ҳужумчиси кимлигини айтди
Собиқ футболчи Рио Фердинанд жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиси ким эканлиги борасида фикрларини билдириб ўтди.
Афсонавий ҳимоячининг сўзларига кўра, Харри Кейнга тенг келадигани йўқ. Фердинанд инглиз ҳужумчиси қайси сифатлар сабаб энг зўр эканлигини тушунтирди.
"Кейн - бу футболнинг энг яхши рекламаси. Унга ишонишмади, энди эса у Чемпионлар лигасида ўйнамоқда. Айтишим мумкинки, ҳаммасидан оғири, кичик жуссали ҳужумчиларга қарши ўйнаш. Улар ҳимоячилардан осон ўгирилиб қолишади. Шунга қарамай, ҳозир Кейн - дунёда энг зўри. У гол урмаслиги ҳам мумкин, лекин барибир ўйинга таъсир қилади", - деди Фердинанд.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар