UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  1 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  41 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

Рио Фердинанд: "Агар бу иккисини бирлаштирсак, дунёнинг энг зўр футболчиси пайдо бўлади" Янгиликлар

Рио Фердинанд: "Агар бу иккисини бирлаштирсак, дунёнинг энг зўр футболчиси пайдо бўлади"

"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд ўнг қанот ҳимоячилари Аарон Ван-Биссака ҳамда Трент Александр-Арнольдлар ҳақида фикр билдирди.

Рионинг фикрича, "Манчестер Юнайтед"даги омадли стартдан сўнг Ван-Биссака АПЛнинг энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири деб ҳисобланиши керак.

"Кристал Пэлас" собиқ аъзоси ёзда "Олд Траффорд"га кўчиб ўтганидан сўнг ўзини жуда яхши кўрсата олди. Хусусан, яқиндагина "Манчестер Сити"га қарши кечган учрашувдан кейин ҳам Аароннинг ўйинига юқори баҳолар қўйилди. Ўшанда у Раҳим Стерлингни зарарсизлантира олганди.

"Ливерпуль" аъзоси Александр-Арнольдни кўпчилик Премьер-лиганинг энг яхши қанот ҳимоячиси деб ҳисоблайди. Фердинанднинг фикрича эса, Ван-Биссака ўйин даражаси бўйича Трентдан орқада эмас.

"Агар бу икки ўйинчи (Ван-Биссака ва Александр-Арнольд)ни бирлаштирсак, дунёнинг энг зўр футболчисини қўлга киритамиз", - дея ўзининг "Instagram" саҳифасида саволларга жавоб берди Фердинанд.

"Аарон якка курашларда жуда яхши. Унинг Стерлингга қарши қандай ўйнаганини кўрдим, Раҳим эса истаган рақибни алдаб ўта олади. Лекин, Ван-Биссака билан буни қилиш унга катта қийинчилик туғдирди.

Бирга-бир ўйинда у куч ва тезлик борасида рақибга имкониятни бой бермайди. Агар рақиб ундан қочмоқчи бўлса, подкат ташлайди.

Агар "Манчестер Юнайтед"да талаб қилинадиган бўлса, у 3 марказий ҳимоячи тактикасида ўнгроқдаги жойни ёпа олади. Менимча, у бу ролни қойилмақом тарзда бажара олади.

У тўп билан Трент каби яхши ҳаракат қила олмайди, лекин Трент ҳимояда бирга-бир ўйинда Ааронга катта фарқ билан имкониятни бой беради. Шундай экан, агар уларни бирлаштирсак, мукаммал машинага эга бўламиз".



"Бу ўйинга боғлиқ. Агар мен кўпроқ ҳимояланишим ва қайсидир вингерни ёпишим керак бўлса, унда мен Ван-Биссакани танлайман".

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика