Рибери Санега ёрдам беришни хоҳламоқда

21 май 2020, 09:48
Франк ёрдамга тайёр.

“Фиорентина” ярим ҳимоячиси Франк Рибери Лерой Саненинг “Бавария”га мослашишида ёрдам беришни истамоқда.

“Сане — яхши футболчи. У клубда ҳал қилувчи ролни ўйнаши мумкин. Унда “Бавария” учун етарли даражадаги ўйин сифати бор. Агар унга ёрдам керак бўлса, бемалол қўнғироқ қилиши мумкин”, — дейди Рибери.

Эслатиб ўтамиз, Рибери 2019 йил ёзида “Бавария”ни эркин агент сифатида тарк этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Bild.de