UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  1 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  18 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3

Рибери фаолиятини якунлаганини эълон қилди Янгиликлар

Рибери фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Франциялик футболчи Франк Рибери ижтимоий тармоқ орқали фаолиятини тугатгани ҳақида маълумот берди.

"Тўп тўхтамоқда. Ичимда эса туйғулар йўқ. Ушбу ажойиб саргузашт учун барчангизга раҳмат", – деб ёзган футболчи.

Футболчи ўйнаган сўнгги клуб "Салернитана" эди. Рибери бу жамоада элчи сифатида ишлашда давом этиши мумкин. У клубда 2022 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келаётганди.

39 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди.

Рибери фаолиятининг катта қисмини "Бавария"да ўтказди (2007 йилдан 2019 йилгача). Шунингдек, у "Галатасарой", "Фиорентина", "Марсель" ва бошқа бир қатор Франция клубларида тўп тепган.

Ярим ҳимоячи Германия чемпионатида 9 марта чемпионликка эришган, 6 та Германия Кубоги, Германия Лига Кубоги, 5 та мамлакат Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони унвонига эга. 2006 йилда Рибери Франция терма жамоаси билан биргаликда Жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика