UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Рэтклифф "Манчестер Юнайтед" ишчиларини 30%га қисқартирмоқчи Янгиликлар

Рэтклифф "Манчестер Юнайтед" ишчиларини 30%га қисқартирмоқчи

"Манчестер Юнайтед"нинг янги эгаларидан ҳисобланган "Ineos" компанияси раҳбари Жим Рэтклиффнинг дастлабки қарорларидан бири 300 нафар иш жойини қисқартириш бўлади.

Рэтклиффнинг фикрича, 1000 нафар ишчилар базаси 25-30%га қисқариши мумкин. Англиялик мутахассис "Манчестер Юнайтед"нинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиб, якуний хулоса сўраган, унга кўра, катта кўламда оптималлаштириш доирасида 300 ишчи ўрини қисқартиришилиши мумкин. МЮ раҳбарияти, молиявий фэйр-плей қоидаларини бузмаган ҳолда трансферларни амалга ошириш учун, ҳаражатларни ошириб юбормаслик зарурлиги ҳақида огоҳлантирилган. 

"Манчестер Юнайтед"нинг 25% акциясини сотиб олган Рэтклифф, унга 300 миллион доллар (237 миллион фунт) пул киритади, аммо бу пуллар жамоа таркибини кучайтириш учун эмас, клуб инфраструктурасини яхшилашга йўнайтирилади.

71 ёшли Жим мухлисларга мурожаат қилишга ҳам улгурди.

"Ишонаманки, биз клуб тижорий йўналишда эришган муваффақиятига қўшимча сифатида, майдонда ҳам ютуқларга эриша оламиз. Бу вақт ва сабрни, қатъийлик ва ишга профессионал муносабатни талаб қилади.

Сиз "Манчестер Юнайтед"нинг гуллаб-яшнашини истайсиз, биз ҳам айнан шу ниятдамиз. Спортда ҳеч қачон бирор нарсага кафолат берилмайди ва ўзгаришлар ҳамиша маълум вақт талаб этади. Биз узоқни кўзлаб қарорлар қабул қилишни истаймиз ва "Манчестер Юнайтед"ни ўз ўрнига — инглиз, Европа ва дунё футболи чўққисига қайтаришни хоҳлаймиз. Мен бунга жиддий киришдим ва маъсулиятни ҳис қиляпман".

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 6-поғонасини эгаллаб турибди. Кеча 19-тур доирасида "қизил иблислар" "Астон Вилла"ни мағлубиятга учрата олишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика