Рэшфорд Миллатлар Лигаси доирасидаги Бельгия ва Исландия терма жамоаларига қарши ўйинларни ўтказиб юборади

Alisher
13 ноя 2020, 14:48
Англия терма жамоаси форварди Маркус Рэшфорд Миллатлар Лигаси доирасидаги яқин ўйинларни ўтказиб юборади.

Рэшфорд Гарет Саутгейтнинг ноябрь ойидаги ўйинларига чақирилган эди, аммо у АПЛ 8-тури доирасидаги МЮ ва "Эвертон" (3:1) жамоалари ўртасидаги ўйинда жароҳат олган ва Ирландия (3:0)га қарши ўртоқлик ўйинига келмади.

Шу билан бирга Англия терма жамоасига яқин ўйинларда "Вулверхэмптон" ҳимоячиси Конор Коади ёрдам бера олмайди.

У коронавирус ташувчиси билан алоқадан бўлганидан кейин изоляцияга ўтишга мажбур бўлган, ўйинчининг ўзи касалланганми ёки йўқ, бу номаълум.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FA