UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  0 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  3 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  9 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Ренат Байрамов: "Истиқлол"да фақат бир давра ўйнасам керак Янгиликлар

Ренат Байрамов: "Истиқлол"да фақат бир давра ўйнасам керак

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Ренат Байрамов биринчи лига вакили ҳисобланган Тошкентнинг "Истиқлол" жамоасида кўрикдан ўтмоқда.
Бу ҳақда футболчининг ўзидан маълумот олиш мақсадида "Истиқлол" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига ташриф буюрдик.

- Бугун "Истиқлол" сафида майдонга тушдингиз, клуб билан келишувга эришдингизми?

- Ҳозирча кўрикдан ўтаяпман, аниқ бир нима дея олмайман.

- Агар кўрикдан ижобий ўтсангиз жамоа сафида қанча муддат қоласиз?
- Менимча, "Истиқлол" таркибида фақат бир давра ўйнасам керак. Лекин, клуб раҳбарияти билан бу борада гаплашганимизча йўқ, шунинг учун аниқ муддатни айта олмайман. Балки бутун мавсумни шу жамоада ўтказарман. Фаолиятимни "Истиқлол"да давом эттиришим раҳбарлар билан суҳбатлашганимиздан сўнг маълум бўлади.

- Бошқа жамоалардан таклиф борми?
- Олий лига клублари учун "заявка" тугади, шунинг учун ҳам таклифлар йўқ. Ҳозир "Истиқлол"даман ва кўп эҳтимолки, шу ерда қолсам керак.

Эслатиб ўтамиз, Ренат Байрамов ўтган йилги мавсумни Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби таркибида ўтказган. Ярим ҳимоячи 2013 йил олий лигада 15та ўйинда майдонга тушиб 6та гол уришга эришган.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика