UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10

Регламент масаласи: Беғамов Холиқовга жавоб берди Янгиликлар

Регламент масаласи: Беғамов Холиқовга жавоб берди

Хайрулла Холиқов яқиндагина ёзган "Янги ПФЛ эски хатоларни тозалашни бошлади: Энди навбат мантиқсиз ва носоғлом рақобатни юзага келтираётган регламентга!(ми?)" номли мақоламга жавоб тариқасида мавсумни регламентни бузмаган ҳолда якунлашни таклиф қилганлар.

Умуман олиб қаралса, тўғри. Мантиқан регламентдаги бандларни бузиш хунук ҳолат. Умуман мумкин эмас! Лекин охирги 3 мавсумдан буён регламентни астари чиқиб кетганида Холиқов нега бу қадар жон куйдирмагандилар? Яъни, айтмоқчи бўлганим, охирги уч мавсумдан буён регламент оддий қоғоздек йиртиб ташланган пайт билан ҳозирги ўзгартириш киритилиши таклиф этилаётган ҳолатлар умуман бошқа-бошқа.

Шаҳбоз Беғамов мақоласи: Янги ПФЛ эски хатоларни тозалашни бошлади: Энди навбат мантиқсиз ва носоғлом рақобатни юзага келтираётган регламентга!(ми?) 

Хайрулла Холиқовнинг жавоби: Нима бўлганда ҳам бу йил регламентга тегилмаслиги керак 

Биринчидан, ёш футболчини камида 45 дақиқа ўйнатиш мажбурияти бажарилмаса регламентда алоҳида чора сифатида ҳеч нарса қайд этилмаган.

Фақатгина регламентнинг бошқа бандида, яъни умумий мажбуриятлар бажарилмаса жарима солиниши мумкинлиги қайд этилган холос. Кейин, регламентдаги мазкур ҳолатни ўзгартирган ёки бекор қилган тақдирда бу спорт принципларига тўғридан-тўғри таъсир этмайди.

Буни жамоаларнинг ҳолати, турнир жадвали ёки тақдирига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аксинча, мураббийларга эркинлик тақдим этади. Бугун расман бекор қилинган дресс-код ҳам янги мавсум регламентига адашиб кириб қолганди.Буниси ҳам шунчаки бекор қилинса зарари йўқ. Муҳими, бу нарса футбол учун хизмат қилсин. Ҳеч қаерда йўқ нарсалардан фойдаланмасдан керакли ишларни амалга оширган маъқул. Янги велосипед ихтиро қилишнинг кераги йўқ. Айниқса футболда. 

Шунингдек, Холиқовнинг мазкур регламентдаги яхши тараф, яъни ёш футболчиларга имкон келажакда мева беришини таъкидлаётганларга, исталган жамоада соғлом рақобат орқали ҳам ўсиб келаётган ёшлар бисёр. Бу табиий жараён. 

Ҳозирги чемпионатдаги асосий таркибдан муқим жой олган ва жамоанинг етакчисига айланган Алижонов, Ғаниев, Ўрунов ёки шунга ўхшаш ҳоказо футболчилар айнан бу банд йўқ пайтда, яъни соғлом рақобатда пишиб чиққан истеъдодлар. Курашни, рақобатни сунъийлаштиришдан наф чиқмайди. Аксинча, бу жиҳат футболчиларни номига майдонга туширилишига олиб келмоқда. Ёшлар номига ўйнаб, потенциал терма жамоага номзод бўлган бошқа ёшдаги футболчилар эса ўйин амалиётисиз қолиб кетиш эҳтимолини ҳам унутманг!

Холиқовнинг мазкур жавоб мақоласидаги фақатгина биргина фикри, яъни бу масалани мураббийлар иштирокида ҳал этиш деган таклифига қўшиламан. 

Шаҳбоз Беғамов 

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика