"Реал"нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди
11 фев 2020 17:54
Янгиликлар
"Реал"нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди
Каземиро "Реал"нинг январь ойидаги энг футболчиси деб топилди.
Бу ҳақда Мадрид клуби расмий сайти хабар тарқатди.
Бразилиялик ярим ҳимоячи ўтган ой 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
"Бу шахсий мукофот, аммо бу доимгидек шерикларимнинг ёрдами билан бўлди, чунки футболда ҳар доим жамоа бўлиб ўйлаш керак", - дейди Каземиро.
Қизиғи, январь ойи учун Ла Лиганинг энг яхши футболчиси дея "Реал" дарвозабони Тибо Куртуа эътироф этилган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар