"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди
24 сен 2019 17:31
Янгиликлар
"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди
"Реал" ҳимоячиси Ферлан Менди оёғидан олган жароҳати боис 2-3 ҳафтага сафдан чиқди.
24 ёшли франциялик футболчи чап оёғидан жароҳат олди. Шундай экан, футболчи шанба кунги "Атлетико" билан ўйинда иштирок этолмайди.
Менди шу ёзда "Реал"га "Лион"дан ўтган эди. Трансфери нархи эса 48 млн евро+5млн ни ташкил этган.
Футболчи фаолиятини "Гавр"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
Менди 2018 йилдан буён Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Фикрлар