“Реал”нинг собиқ ҳимоячиси фаолиятини якунлашга қарор қилди
06 мар 2018 23:16
Янгиликлар
“Реал”нинг собиқ ҳимоячиси фаолиятини якунлашга қарор қилди
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, “Реал” ва “Рома” клубларида тўп тепган Сисиньо Сесар футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилди.
37 ёшли футболчининг сўнгги жамоаси “Бразильенсе” клуби бўлди.
“Тиззамдаги жароҳат боис фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. “Бразильенсе” клубига пул учун эмас, балки юқори даражада тўп тепиш учун келгандим. Аммо ҳамма ишни амалга оширдим ва энди хотиржам фаолиятимни якунласам бўлади”, дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Globo Esporte.
Қироллик клуби таркибида бразилиялик фулбэк клублар ўртасида Жаҳон чемпиони (2005) ва 2007 йилда Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган бўлса, “Рома” сафида (2008 йил) Италия кубоги, терма жамоаси таркибида эса Конфедерациялар кубоги (2005)да ғолиб чиқан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар