UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  2 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

“Реал”нинг асосий муаммоси ёхуд Зидан нимага эътибор бериши зарур Янгиликлар

“Реал”нинг асосий муаммоси ёхуд Зидан нимага эътибор бериши зарур

Мана бир неча ҳафтадан бери Зинедин Зидан шогирдлари бир хил муаммо - стандартдан қўйиб юборилган голларга дуч келмоқда.

Бу ҳолатга кўз юмиб келаётганлар ҳам, “Жирона”га қарши ўйиндан кейин ўйланиб қолишгани бор гап. Чунки ўша баҳсда “Қироллик клуби” стандарт вазиятлардан кейин 3 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишига тўғри келди.

Бу ёқимсиз “хет-трик”дан сўнг, Зидан чинакамига хавотирга тушиб қолди. Жамоага яқин инсонларнинг сўзларига кўра, мураббийга жамоанинг рақиб жарима ва бурчак зарбаларини амалга ошираётганда ҳимояланиши буткул маъқул келмаган ва ўз мамлакати миллий терма жамоаларига кетганлар Вальдебебасга қайтгандан сўнг, француз бу масалага жиддий киришади.      

Ҳа, жарима ва икки бор бурчак тўпидан сўнг Мадрид 3та гол қўйиб юборди, аммо уч очко йўқотмади. Бунга жамоа фақатгина Криштиану Роналдунинг фантастик оқшом ўтказгани туфайли эришди. Шу ўринда бу масалага жиддий эътибор берилмаганининг яна бир сабаби, шу кунгача “Реал” стандартдан гол ўтказиб юборган ўйинларида очко йўқотмади. Жамоа бунгача “Эйбар”, “Леганес”, “Реал Сосьедад” ва “Валенсия”га қарши ўйинларда стандартдан сўнг гол қўйиб юборди. Бироқ бугунга келиб футболчилар ҳам яхши тушуниб турибдики, дарвозаси яқинидаги стандарт вазиятлар пойтахт жамоаси учун ҳақиқий “бош оғриқ” бўлмоқда. Олдинда эса “Ювентус”га қарши қийин ўйинлар кутиб турибди ва бу каби хатолар қимматга тушиши ҳеч гап эмас.

“Жирона”га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Зиданнинг ҳимоя чизиғидаги муаммолар борасидаги гаплари шунчаки оғриқли нуқта ҳақидаги эслатмадек бўлди ва мураббий вазиятни яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилди. Айнан шу жиҳат сабаб “Қаймоқранглилар” Қироллик Кубоги ярим финалига бир қадам қолганда мусобақадан чиқиб кетишганди. Жамоа ўз уйи “Бернабеу”да “Леганес”ни қабул қилди ва бурчак тўпидан кейин гол ўтказиб юборди ҳамда якунда айнан шу гол рақибни кейинги босқичга олиб чиқди.    
Айнан стандарт вазиятлар туфайли “Реал Мадрид”нинг чемпионатдаги ишлари унчалик юришмаяпти. Клуб 33 бор ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборган бир пайтда, “Барселона”да бу кўрсаткич — 13, “Атлетико Мадрид”да — 14 тани ташкил қилмоқда. Энди тушуняпсизми, нега жамоа улардан ортда қолаётганини?!

Клуб ва унинг мухлислари бахтига Криштиану Роналдунинг “кетмони учиб турибди”. Аммо биринчи даврада португалияликнинг ҳам олдиндаги ишлари юришмаётганида ҳимоядаги муаммолар яққол сезилиб қоляпти.

Буни қарангки, “Реал Мадрид” Ла Лига баҳсларида “Бернабеу”да 17 бор гол ўтказиб юборди. Чемпионатда бор йўғи олти жамоа уйида ундан кўп гол қўйиб юборган.  

Футболчиларнинг “Ҳали биз чемпионлик учун курашни давом эттираяпмиз” деган интервьюларига қарамай, бу мавсум ички чемпионатида ғолиб бўлиш мушкул вазифа. Аммо жамоа нима бўлганда ҳам, чемпионатда энг юқори ўринлардан бирини қўлга киритиши зарур. Бундан ташқари, Чемпионлар Лигасидаги кураш. “Ювентус”га қарши ўйиндан олдин Зинедин Зиданнинг маълум вақти бор ва туринликларга қарши учрашувларгача муаммолар бартараф этилиши шарт, акс ҳолда умуман совринсиз мавсумдан сўнг, Перес бобонинг қарорлари ўта кескин бўлиши ҳеч кимга сир эмас.

Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика