

Италиялик мутахассис бу ўйинда биратўла бешта футболчи хизматидан фойдалана олмайди. Ферлан Менди, Марсело, Тони Кроос, Дани Себальос ва Гарет Бэйл жароҳатлари туфайли "қаймоқранглилар"га ёрдам бера олмайди. Аммо Ла Лигада "Сельта" билан охирги учрашувни (5:2) ўтказиб юборган ҳимоячи Давид Алаба ўйин қайдномасига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, "Интер"–"Реал" учрашуви 15 сентябрдан 16 сентябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.



